Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Поезд 82 ёшли фуқарони уриб кетди

Наманган вилоятида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда поезд уриб кетиши оқибатида вафот этган.

1416views0replies
0

tergov.uz

Бугун, 2 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
1416views0replies
0

Изоҳлар