Излаш
RUUZ

Жамият

“Ҳудудгазтаъминот” Қибрайдаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан изоҳ берди

1 декабрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани айтилган эди. Аслида фуқаролар ис газидан заҳарландими?

1696views0replies
0

hududgaz.uz

Жорий йилнинг 1 декабрь куни республикамиздаги интернет нашрлар ҳамда бошқа ижтимоий тармоқдаги ахборот тарқатувчилар томонидан, Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги хабар тарқатилган эди. Ушбу хабардаги маълумотлар юзасидан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мазкур ҳодисага изоҳ берди.
Хабарга кўра, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖнинг “Қибрайтумангаз” филиали ходимлари Қибрай тумани “Алишеробод” маҳалласида жойлашган хонадонга вазиятни ўрганиш учун зудлик билан етиб боришган. Мутахассислар томонидан хонадондаги барча газ жиҳозлари ва қувурлари қатъий назоратдан ўтказилганда, хонадонда газ сизиб чиқиши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларига олиб келувчи сабаблар мавжуд эмаслиги аниқланди. Фақат, хонадонга ўрнатилган иситиш мосламасининг жойлашуви тасдиқланган техник режага зид равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириб олингани аниқланиб, дарҳол газ таъминотидан узилди.
Хонадон эгаси ўзи истиқомат қилувчи ҳудудда газ таъминотида узилишлар бўлмаганлиги ва газ таъминоти корхонасига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суриштирувлар натижасида, воқеа аслида бир кун аввал меҳмондорчилик учун хонадонга келган қариндошларнинг қўлбола консерва махсулотларини истеъмол қилиши натижасида 7 фуқаро яъни, икки аёл ва 5 нафар бола озиқ-овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани аниқланди.
1696views0replies
0

Изоҳлар