Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистонлик ҳайдовчи ёнаётган автобус ичидан 50 нафар йўловчини қутқариб қолди

Санкт-Петербургда ҳайдовчининг тезкор ҳаракатлари натижасида 50 нафардан ортиқ йўловчининг ҳаёти сақлаб қолинди.

1267views0replies
0

Видеодан кадр

Санкт-Петербург бўйича ЙҲХДИ маълумотларига кўра, Приморское шоссесида 50 кишига яқин йўловчилари бўлган автобус ёниб кетган.
211-йўналишли автобус ҳайдовчиси эрталаб соат 11:40 да “Черная речка” метро станцияси олдидан чиқиб кетиб, соат 12 лар атрофида автобус орқасида қора тутун пайдо бўлганини кўриб қолган. Ҳайдовчи “Балтиец” меҳмонхонаси ёнида тўхтаб, бир вақтнинг ўзидаёқ учта эшикни очганча эвакуация ҳақида эълон қилган.
Таъкидланишича, “Учинчи парк” (Третий парк) ОАЖ корхонасида уч йилдан буён ишлаётган 43 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчи автобусни учта ўт ўчирувчи мослама билан ўчирмоқчи бўлган.
“Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, агар автобус ёнишни бошласа, уни маҳаллий воситалар билан ўчириш деярли мумкин эмас. Бу тасдиқланган”, – деб ёзади “Учинчи парк” (Третий парк) ОАЖ матбуот хизмати.
Корхона берган маълумотларга кўра, мазкур воқеада ҳеч ким жабрланмаганлигини тасдиқланган. Автобусни тарк этган йўловчилар ҳайдовчининг тезкор ҳаракатлари ва кўрган чоралари туфайли қутқариб қолинган.
1267views0replies
0

Изоҳлар