Излаш
RUUZ

Жамият

Қозоғистонлик тадбиркор Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журналини йўлга қўймоқчи

Муштарийларга нашрнинг босма ва сайт кўринишларидаги версияси тақдим этилади. Forbes Uzbekistan’нинг илк сони 2020 йилнинг март ойида чоп этилиши кутилмоқда.

1230views0replies
0

Forbes.kz

Қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan и Forbes Geogria асосчиси Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журнали фаолиятини йўлга қўймоқчи, деб хабар беради Forbes.kz.
“Бизнинг компаниямиз Forbes журналини Ўзбекистонда нашр этиш ҳуқуқини олганини мамнуният билан маълум қилмоқчиман. Янги лойиҳани яратиш ҳар доим мени янги ютуқларга илҳомлантиради. Бундай бренд остида кейинги лойиҳани ишга тушириш икки карра ёқимли. Бу ҳаётий энергия беради ва қўшимча ижобий муносабат яратади”, – дейди Forbes Kazakhstan и Forbes Georgia асосчиси Арманжан Байтасов.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Forbes нашрининг Ўзбекистонда очилиши жуда долзарб, чунки республика бизнес юритиш нуқтаи назаридан жуда истиқболли.
“Ўзбекистон дунёдаги энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, йирик инвесторлар учун жуда қулай шарт-шароитга эга. Қўшни мамлакат иқтисодиётида рўй бераётган ўзгаришлар, Ўзбекистон ҳукуматининг инвесторларга яратаётган шарт-шароитлари катта қизиқиш уйғотмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон жуда яқин мамлакатлардир. Биз узоқ вақт давомида бир давлат – СССР доирасида мавжуд эдик. Ва менталитет жиҳатдан биз бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Ижодий ва бизнес элита ҳатто иттифоқнинг парчаланишидан кейин ҳам яқин алоқада бўлиб, бир-бири билан алоқаларни сақлаб қолди. Буларнинг барчаси бизга Ўзбекистонда медиа-лойиҳани қисқа муддатда ривожлантириш ва муваффақиятга эришишимиз мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотади”, – дея қўшимча қилди тадбиркор.
Янги журнал таҳририяти биноси Тошкент шаҳрида бўлади. Муштарийларга нашрнинг босма ва сайт кўринишларидаги версияси тақдим этилади. Журнал ҳозирча фақат рус тилида, сайт эса рус ва ўзбек тилларида бўлади.
Forbes Uzbekistan’нинг илк сони 2020 йилнинг март ойида чоп этилиши режалаштирилган.
1230views0replies
0

Изоҳлар