Излаш
RUUZ

Жамият

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ва рақобатчини обрўсизлантириш учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Жиноят кодексининг иккита моддасини чиқариб ташлашни кўзда тутадиган Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

2664views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексининг 189 ва 192-моддалар чиқариб ташланиш таклифи билдирилмоқда:
189-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
192-модда. Рақобатчини обрўсизлантириш
Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
2664views0replies
0

Изоҳлар