Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади

Эртага, 1 декабрь куни “Ярим марафон” ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар қисман ёпилади.

1117views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, 1 декабрь куни пойтахтда Қуролли Кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида югуриш спорт тури “Ярим марафон” бўйича мусобақа бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, эртага соат 10:00дан 11:00га қадар Тошкент шаҳридаги қуйидаги кўчалар қисман ёпилади:
ҚК Академияси – Кичик халқа йўли кўчаси – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод” истироҳат боғи – Мирзо-Улуғбек шох кўчаси – Паркент кўчаси – ҚК Академияси.
Ҳокимият келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.
1117views0replies
0

Изоҳлар