Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қирғизистон президенти Тошкентга келди

Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

1502views0replies
0

ЎзА

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бугун, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
1502views0replies
0

Изоҳлар