Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди
Фото:president.uz

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи 28 ноябрь куни икки давлат раҳбарларининг учрашуви билан бошланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик даражасига кўтарилган кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Музокаралар чоғида амалий ҳамкорлик масалаларига, жумладан, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлар ўртасида, шунингдек, маданий-гуманитар соҳада фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши хусусида якдил фикр билдирдилар.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ