Жамият

Uzbekistan Аirways нега авиачипталар нархи қиммат эканлиги ҳақида маълумот берди

Мутахассислар фикрига кўра, авиачипталар нархининг 30-40 фоизи керосин билан боғлиқ.

Uzbekistan Аirways нега авиачипталар нархи қиммат эканлиги ҳақида маълумот берди
Фото:UzNews.uz

Транспорт вазирлигининг ОАВ вакиллари учун ўтказган матбуот анжуманида, МАК вакиллари нега авиачипталар нархи ҳамон қимматлигича қолаётгани ва қўшни давлатлар каби нархларни арзонлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда ЎзА.

 

"Авиачипталар нархининг 30-40 фоизи керосин билан боғлиқ. Бизда у етарлича бўлмагани учун хориждан қиммат нархларда сотиб олинади. Чет элдан келган самолётларга керосиннинг бир тоннаси бир минг икки юз доллардан сотилар эди. Бугунги кунда янги тизимга кўра “UzbekistanAirways” компанияси ўзи учун керосинни сотиб олмоқда. Чет эл авиакомпаниялари учун эса янги нарх белгиланди, 890 доллар атрофида. Бу хорижликлар учун маъқул бўлмоқда", - деган ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Улуғбек Бектошев.

 

Ҳозирда Ўзбекистоннинг 11та халқаро аэропортларида импорт қилинган керосин сотилаётгани қайд этилмоқда.

 

Улуғбек Бектошевнинг фикрича, авиачипталарни арзонлаштириш учун ҳаво кодексига ўзгартириш киритиш керак. Хусусан, юки бўлмаган ва овқатланмайдиган йўловчилар учун 20 фоиз паст нарх шакллантириш мумкин.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ