Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда UZAGROEXPO – 2019 ва UZPRODEXPO – 2019 кўргазмалари бўлиб ўтади

International Expo Group компанияси 27-29 ноябрь кунлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига бағишланган иккита халқаро кўргазмага таклиф этади.

2365views0replies
0

International Expo Group компанияси 27 ноябрдан 29 ноябрга қадар “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтадиган “UZAGROEXPO – 2019” қишлоқ хўжалиги ва “UZPRODEXPO – 2019” озиқ-овқат саноати XV халқаро кўргазмаларига таклиф қилади.
Кўргазмалар учун расмий ёрдамни қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти кўрсатган.
2019 йилда “UZAGROEXPO” ва “UZPRODEXPO” бирлашган кўргазмасида 21та давлатдан 150га яқин компаниялар иштирок этади: Озарбайжон, Беларусь, Германия, Грузия, Исроил, Ироқ, Испания, Қозоғистон, Хитой, Корея, Латвия, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина, Франция, Чехия, Шри-Ланка ва Ўзбекистон.
Шунингдек, дастур доирасида 28 ноябрь куни соат 11:00дан 12:00га қадар “Ўзэкспомарказ”нинг учрашувлар залида семинарлар бўлиб ўтади:
• "Пенза вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти" - Ташкилотчи: Пенза вилояти савдо-саноат палатаси (Россия).
• "Мева ва сабзавотларни сақлаш учун энергосамарали технология ва материаллар" - Ташкилотчи: "ПрофХолод" МЧЖ (Россия).
Очилиш маросими 27 ноябрь куни соат 11:00да бўлиб ўтади.
Кўргазмалар жадвали:
27 ноябрь 11:00 – 17:00;
28 ноябрь 10:00 – 17:00;
29 ноябрь 10:00 – 16:00. 
Батафсил маълумотни +99871 238-59-59, +998 71 238-59-88 телефон рақамлари орқали ёки www.ieg.uz сайтидан олишингиз мумкин. 
Реклама ҳуқуқлари асосида
2365views0replies
0

Изоҳлар