Излаш
RUUZ

Жамият

Lacetti йўловчисидан 41та янги iPhone 11 Pro мусодара қилинди

Тегишли ҳужжатларсиз олиб ўтилаётган юкларнинг умумий нархи 1 млрд 36 млн сўмни ташкил қилган.

1758views0replies
0

customs.uz

Божхона хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, С.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиль белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Бу ҳақда ДБҚнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Текширув натижасида, машина юкхонасида йўловчи Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 млрд 36 млн сўмлик 41 дона  уяли алоқа телефонлари ва 795 дона қўл соатлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1758views0replies
0

Изоҳлар