Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида маҳкум қамоқдаги бошқа бир одамни 2 минг долларга алдади

Фирибгар маҳкумни адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, ундан 2000 АҚШ долларини олган.

1547views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум қамоқдаги бошқа бир одамни 2 минг АҚШ долларига алдаган.
Фуқаро Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани қайд этилмоқда. 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
1547views0replies
0

Изоҳлар