Жамият

Уч нафар аёл иккита оилага АҚШга кўчиб кетишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 33 минг доллар олишди

Фуқаролар жабрланувчилардан олинган катта миқдордаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, берган ваъдаларини бажаришмаган.

Уч нафар аёл иккита оилага АҚШга кўчиб кетишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 33 минг доллар олишди
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг июль ойида Мирзо-Улуғбек туманида 62 ёшли Н.С., 46 ёшли З.И. ва 46 ёшли Д.А.лар 34 ёшли Г.А.га унинг оиласини АҚШга жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилишган. Бунинг учун аёллар жабрланувчидан 16 490 АҚШ доллари олишган. Аммо, улар ўз ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

 

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

Тергов давомида аниқланишича, 2018 йилнинг май ойидан жорий йилнинг апрель ойига қадар юқорида айтиб ўтилган аёллар 37 ёшли Л.А.га ҳам унинг оиласини АҚШга жўнатишни ваъда қилишган. Л.А. уларга жами 17 420 АҚШ доллари берган. Аммо аёллар бу сафар ҳам ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

 

Айбланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик“) бўйича қўшимча айблов юкланган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ