Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ИИВ актриса Гавҳар Шарипова ўлимининг тафсилотларини эълон қилди

Вазирлик хабарига кўра, актриса ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг салонидан тушиб кетган.

2774views0replies
0

"Ўзбеккино"

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълумотларига кўра, 18 ноябрь куни соат 02:20да 29 ёшли Ф.Ш. “ISUZU” русумли автомашинаси билан “Самарқанд-Ғузор” йўналишидаги А-378 йўлнинг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтган 140 км.га келган вақтида, йўловчи - 39 ёшли Шарипова Гавҳар билан жанжаллашиб қолган.
Г.Шарипова автомашина эшигини очиб тушиб қолмоқчи бўлганлигига қарамай, Ф.Ш. тезликни пасайтирмасдан ҳаракатланишда давом этганлиги оқибатида актриса транспорт воситасидан тушиб кетиб турли даражада тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот етган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Г.Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган йўл-транспорт ҳодисасига хос оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2774views0replies
0

Изоҳлар