Жамият

Божхоначилар 100 минг долларнинг ноқонуний равишда олиб чиқилишини аниқлашди

Тожикистон билан бўлган чегарада 100 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.

Божхоначилар 100 минг долларнинг ноқонуний равишда олиб чиқилишини аниқлашди
Фото:customs.uz

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди, деб хабар бермоқда ДБҚнинг матбуот хизмати.

 

“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган  хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги Opel Astra автомобили белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

 

Текширув давомида И.Э. декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ