Излаш
RUUZ

Жамият

Юртимиз бўйлаб байрам муносабати билан маршлар ташкил этилди - фото

17-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ва юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Миллий гвардия ҳарбий отлиқ отрядларининг “Ўзбeкистон Давлат байроғи марши” бўлиб ўтди.

2831views0replies
0

milliygvardiya.uz

28 йил олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташкари ўтказилган VII сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган. Ана шундай тарихий сана муносабати билан республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисм ва муассасалари томонидан бир қатор ташкилотлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда турли кўринишдаги тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақида Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, 17-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ва юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Миллий гвардия ҳарбий отлиқ отрядларининг “Ўзбeкистон Давлат байроғи марши” бўлиб ўтди. Маршлар давомида отлиқлар отряди билан бир қаторда авто ва мото бўлинмалар ҳамда велоспортчилар иштирокида байроғимиз баланд кўтарилган саф юришлари ўтказилди.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг кириб келиш дарвозасида ҳарбий хизматчилар ёрдамида узунлиги 90 метр, эни 60 метр бўлган байроғимиз намойиши ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этиши таъкидланмоқда.
2831views0replies
0

Изоҳлар