Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Она икки нафар фарзанди билан ис газидан заҳарланиб вафот этди

Навбатдаги ис газидан заҳарланиш ҳолати Наманган вилояти Уйчи туманида содир бўлди.

1445views0replies
0

ЎзР ФВВ

ФВВнинг хабарига кўра, 17 ноябрь куни соат 03:10ларда Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙда жойлашган уйлардан бирида 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланган. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этган, хонадон соҳибининг ўзи эса туман шифохонасига ётқизилган.
Мудҳиш воқеа сабаблари ўрганилганда, хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1445views0replies
0

Изоҳлар