Жамият

Тошкент ҳокими қачон ва кимга таҳдид қилгани маълум бўлди

Ҳақорат ва таҳдидлардан иборат аудиоёзув жорий йилнинг август ойида Kun.uz мухбирлари томонидан ёзиб олинган.

Тошкент ҳокими қачон ва кимга таҳдид қилгани маълум бўлди
Фото:xs.uz

Олдинроқ пойтахт ҳокимининг журналистларга нисбатан ҳақорат ва таҳдидлари ёзиб олинган аудиоёзувни чоп этган эдик.

 

Kun.uz нашрининг хабар беришича, мазкур аудиоёзувда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайт мухбирларига таҳдид қилган.

 

Бу таҳдидлар шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган, деб хабар қилинмоқда.

 

Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.

 

Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.

 

“16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ”, −деб ёзади Kun.uz нашри.

 

Шунингдек, тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар10459(+97)
Соғайганлар6690(+62)
Вафот этганлар38(+1)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар10459(+97)
Соғайганлар6690(+62)
Вафот этганлар38(+1)
изоҳлар
Abdullo Isayev
20 ноябрь 2019 г.
Жахон ака мужик.
Abdullo Isayev
18 ноябрь 2019 г.
Кун. уз ходимлари яхши иш килишмади. Кун. уз ходимлари куришмиептими шахарда канака узгаришла бувотганин. Эски хоким пайитида бунака узгаришла бумаганку. Кайси бизнесмен конференц холл курбервотти уз хисобидан. Агар шу Кун. уз мухбирларига ГАИ дан жарима хати кеса 223 000сум тулагиси кемиди.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ