Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 17 ноябрь куни қатор кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.

1566views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкентда Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.
Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан соат 12:00гача:
-А.Темур хиёбони айланма йўли;
-Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми ёпилади.
Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан 12:00гача:
- Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми;
- Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми;
- Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
 “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Хумо арена” муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 15:00дан 17:00гача:
- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчасидан “Humo arena” муз саройигача бўлган қисми ёпилади.
1566views0replies
0

Изоҳлар