Излаш
RUUZ

Сиёсат

Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Президент 28 ёшли Олимжон Тўйчиевни Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинлади.

1407views0replies
0

mininnovation.uz

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар О. Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирлигида бошқарма бошлиғи ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори сифатида фаолият юритган. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олимжон Тўйчиев 1991 йилда туғилган бўлиб, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2015 йилда машинасозлик муҳандиси мутахассислиги бўйича бакалавр даражаси ва 2017 йили мехатроника йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган. О.Тўйчиев 2016-2017 йилларда Германиянинг Гогенгейм университетида таҳсил олган.
2013 йилда овоз орқали масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратиб, фан ва техника соҳасида, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштириш йўлида қўшган ҳиссаси учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
2017 йилда эса фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.
1407views0replies
0

Изоҳлар