Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги намунали уйда портлаш содир бўлди, икки киши ҳалок бўлган

Тошкент вилоятида жойлашган намунали уйларнинг бирида газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди.

1977views0replies
0

tergov.uz

11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Сурум“ маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 2 нафар шахс вафот этган.
Ўзбекистон ФВВнинг маълумотларига кўра, портлаш намунали уйларнинг бирида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 4 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Воқеа жойида Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари ишлашмоқда.
1977views0replies
0

Изоҳлар