Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Икки нафар фуқаро юк машинаси уриб юборишидан вафот этди

“Газ 52” русумли юк машинаси йўл қатнов қисмининг четида ўтирган икки нафар фуқарони уриб юборди.

1763views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, 2019 йил 9 ноябрь куни тахминан соат 02:00 ларда 40 ёшли ҳайдовчи Е.А. “Газ 52” русумли юк машинасини ишончнома орқали Амударё вилояти “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомобил йўлининг 727 км.да бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг ўнг четида ўтирган икки нафар фуқаро 40 ёшли Б.К. ва 39 ёшли К.А. ларни уриб юборган.
Натижада, Б.К. олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида, К.А. эса тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Е.А. жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1763views0replies
0

Изоҳлар