Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилди

Мазкур ассоциация президентлигига номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган Отабек Умаров сайланди.

3297views0replies
0

Instagram / otabek_muhammadalievich

Ассоциациянинг расмий Instagram-саҳифасида ёзилишича, спортчиларимиз ММА қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтадиган 20-GFC мусобақасида иштирок этадилар. 8 ноябрь куни Отабек Умаров спортчиларнинг машғулотларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашди.
Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақалар республикамиз тарихидаги биринчи расмий аралаш яккакураш мусобақаси бўлади.
Ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Отабек Умаров бу ташкилот шу вақтгача фақат ўзлари шуғулланиб келган, зарур шарт-шароитга эга бўлмаган спортчиларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилганини таъкидлади. “Энди спортчиларимиз ўзларини кўрсатиш учун катта имкониятга эга бўладилар”,– деб ёзади у ўз саҳифасида.
3297views0replies
0

Изоҳлар