Ҳодисалар

Сергели туманида мебель ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

Ёнғинни ўчириш учун 18та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилиб, 2 соатдан ортиқ вақт кетган.

Сергели туманида мебель ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди
Фото:ЁХБ

8 ноябрь куни соат 17:52да, Сергели кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган бинонинг 2-қаватидаги мебель ва синтепон ишлаб чиқариш цехларининг ички ва том қисми 1500 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизматининг матбуот маркази хабар бермоқда.

Ёнғин жойига 18та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:57да етиб борган ва кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46да қуршаб олиниб, соат 20:20да ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 15500 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган.

 

Ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ