Излаш
RUUZ

Шаҳар

Тошкентдаги қатор йўлларда ҳаракат вақтинчлалик чекланади

Пойтахтимизда 9 ноябрь куни веломарафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор йўлларда ҳаракат чекланади.

2552views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, соат 14:30 дан 16:00 гача қуйидаги кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади:
– Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
– Шахрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми;
– Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
– Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;
– Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми.
2552views0replies
0

Изоҳлар