Излаш
RUUZ

Жамият

Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида 15 млрд сўм ўғирланди

Марказ раҳбарияти банк ходимлари ва тадбиркорлар билан келишган ҳолда, 15 млрд сўм миқдоридаги пулларни ўғирлашди.

2806views0replies
0

Facebook

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида 15 млрд сўм миқдоридаги пуллар ўғирлангани маълум бўлди, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Аниқланишича, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд сўм пул маблағларини талон-торож қилишган.
Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2806views0replies
0

Изоҳлар