Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қуйичирчиқ туманидаги ЙТҲ натижасида бир нафар фуқаро вафот этди

Қуйичирчиқ туманида 2 та “ISUZU” автобуси ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Натижада бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир нафари эса касалхонада.

1275views0replies
0

tviib.uz

Бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07.00 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа-Янгийўл йўлининг 52-километрида, Янгийўл туманида жойлашган “Камолат-Транс” МЧЖга қарашли А.А. бошқарувидаги ISUZU автобуси билан, Учтепа туманида жойлашган “Asian Bebi Texitel” МЧЖга қарашли Ж.Б. бошқарувидаги ISUZU автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақида ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ЙТҲ ҳайдовчи А.А. ўз автобуси билан Ж.Б. бошқарувидаги автобусни қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида юзага келган.
Натижада бир нафар йўловчи, 1976 йилда туғилган И.Б., олган тан жароҳати билан Қуйичирчиқ тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, қолган бир нечта фуқароларга Оқ-қўрғон ТМШ ва Қуйичирчиқ ТМШ да биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг бир нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли тиббиёт муассасасида қолишмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабар тўлдирилди
Кейинчалик Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармасининг хабар беришича, ЙТҲ натижасида 36 нафар фуқаро касалхонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилоятининг ИИББ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди.
1275views0replies
0

Изоҳлар