Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Илгари танқидий гаплари учун қамоққа олинган журналист ЙТҲда вафот этди

“Жамият” газетасининг мухбири Давлатназар Рўзметов “Газель” русумли автомашина томонидан уриб кетилган.

1443views0replies
0

Facebook

Бош прокуратура хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 23:55да Давлатназар Рўзметов С.У. бошқарувидаги “Газель” русумли автомашина томонидан уриб юборилган.
Ҳодиса “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида Давлатназар Рўзметов йўлни кесиб ўтаётган вақтда содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Давлатназар Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида ўзининг пахта терими вақтидаги мажбурий меҳнат ҳақидаги танқидий мақолалари билан машҳур бўлган Давлатназар Рўзметов "безорилик"да айбланиб, 7 суткага қамалган эди. Ўша пайтда журналист ўз профессионал фаолияти учун шу тариқа жазо олганини айтган.
1443views0replies
0

Изоҳлар