Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Юзига ниқоб кийган шахслар эркакка ташланиб, уйидан 30 млн сўм пулларни ўғирлаб кетишди

Тошкент вилоятида болта билан қуролланган икки нафар шахс уй эгасини электр сими ёрдамида боғлаб, унга турли даражадаги жароҳатлар етказишган.

1401views0replies
0

tergov.uz

ИИВнинг хабарига кўра, 05 ноябрь куни соат 03:30да А.Е. ва Ш.А.лар юзларига ниқоб кийиб, болта билан қуролланган ҳолда, фуқаро Р.А.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унга тан жароҳати етказишган ва қўл оёқларини электр сими ёрдамида боғлаб, ертўлада сақланган 30 млн сўм пулларни ўғирлаб кетишган.
Бирламчи тиббий маълумотномага кўра, Р.А.да “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап тирсак суяги ўрта учлигидан ёпиқ майдаланиб синиб силжиши, ўнг елка соҳаси юқори учлиги кесилган” жароҳатлари аниқланган.
Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятга молик ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Е. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик- уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида А.Е. ва Ш.А.лар ушланган ва иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинганлар. Сўроқ давомида улар иқрорлик кўрсатмаларини берганлар ҳамда гумон қилинувчи А.Е.нинг уйидан 13 млн 140 минг сўм нақд пуллар, 1 дона қора рангли ниқоб ва 3 дона резина қўлқоплар ашёвий далил тариқасида олинган.
1401views0replies
0

Изоҳлар