Излаш
RUUZ

Жамият

Банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати кенгайди

Рўйхатга қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар киритилган.

1240views0replies
0

UzNews.uz

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.
Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди. Қонунга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1240views0replies
0

Изоҳлар