Ҳодисалар

Тошкентда ота-она 5 ёшли қизини ўлгунича калтаклаб, ёқиб юборди

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида ваҳшийларча содир этилган қотиллик ҳақида хабар берди.

Тошкентда ота-она 5 ёшли қизини ўлгунича калтаклаб, ёқиб юборди
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар прокуратурасининг хабарига кўра, 4 ноябрь куни фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни “Compass” савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлиги ҳақида маълум қилган.

 

Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришилди.

 

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги тусмоли асосида дархол Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25 октябрь куни кечаси соат 03:00 атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

 

Сўнгра содир этилган жиноятларини яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида, мурдани йўқотиш пайига тушганлар. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ховлига олиб боришган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

 

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Жиноят иши бўйича А.В. ва М.Ф.лар қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Тергов ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ