Излаш
RUUZ

Жамият

«Orient Logistics Center» - Тошкент марказида жойлашган замонавий транспорт-логистика маркази

«OLC» ТЛМ «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ва SIA «SV Gulbis» ўртасидаги қўшма лойиҳа бўлиб, контейнер терминали, габаритсиз юкларни ишлаш майдони, юк машиналари учун туриш жойи ҳамда А ва В классдаги омбор ҳудудларини ўз ичига олади.

2629views0replies
0

Мажмуа ҳудудида божхона расмийлаштируви ҳамда юкларни назоратдан ўтказиш хизматларини кўрсатадиган божхона пости мавжуд. Мажмуанинг офис биносида «Ягона дарча» тизимида хизмат кўрсатадиган транспорт-логистика компаниялари, брокер, экспертиза, сертификация ва темир-йўл органлари вакиллари бор.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида янги контейнер терминалининг қурилиши якунланди. Майдон жорий йилнинг октябрь ойида тўлақонли ишга туширилди.
Лойиҳанинг иккинчи босқичини 2020 йилда якунлаш режалаштирилмоқда. Мазкур босқич давомида контейнер терминалини 35 минг кВ. метргача кенгайтириш, қўшимча омбор блоклари ҳамда автомобилчилар ва мажмуага ташриф буюрувчилар учун шароитлар яратиш мақсадида ташқи ва ички инфратузилмали объектларни қуриш режалаштирилмоқда.
ТЛМнинг асосий хизматлари:
• темир-йўл вагонлари ва контейнерларини ишлаш;
• узун юкларни ишлаш;
• махсус техникаларни ишлаш;
• юк ортиш ва юк тушириш операциялари;
• юкларни божхона омборида сақлаш;
• юкларни очиқ майдонда сақлаш.
Юқорида айтиб ўтилганларни самарали амалга ошириш учун компания SOLVO TOS дастурий таъминотини жорий қилмоқда, бунинг ёрдамида онлайн равишда технологик жараёнларни назорат қилиш ва харажатларни қисқартириш мумкин.
Нима учун «OrientLogisticsCenter» транспорт-логистика марказини танлаш керак?
• Юкларни хавфсиз сақлаш;
• Самарали товар айланмаси;
• Малакали мутахассислар ва замонавий ускуналар;
• Қулай жойлашув;
• Хизматларни бажаришдаги тезкорлик;
• Божхона постининг мавжудлиги.
Мазкур лойиҳа 350дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Янги «Orient Logistics Center» транспорт-логистика маркази  Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини оширади ва транспорт-логистика тизимини яхшилайди.
Батафсил маълумотни +99878 148 71 71, +99878 148 77 88 телефон рақамлари ёки www.olc.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 13/11.
Реклама ҳуқуқлари асосида
2629views0replies
0

Изоҳлар