Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент аэропортида Iрhone-11 телефони контрабандаси фош бўлди

“Тошкент” халқаро аэропорти автотураргоҳида чет элдан ноқонуний йўллар билан Iрhone-11 телефонларини олиб кирган фуқаро қўлга олинди.

1145views0replies
0

customs.uz

“Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида хориждан учиб келган фуқаро М.А. олдиндан кузатувга олинди ва автотураргоҳдаги Spark русумли автоулови ёнида ноқонуний йўллар билан олиб кирилган телефонларни йиғиб олаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу шахс текширилганида, унинг автомашинасидан умумий қиймати 140,5 миллион сўмлик 11 дона Iрhone-11, 17 дона атир ва электрон қўл соатлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1145views0replies
0

Изоҳлар