Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Конгратбой Шарипов илгари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида фаолият юритган. 2017 йилнинг май ойидан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.