Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда Самарага қўнди

ТИВ Санкт-Петербург – Урганч йўналишидаги соғлиғи ёмонлашган йўловчининг тақдири ҳақида маълумот берди.

1056views0replies
0

UzNews.uz

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 4 ноябрь куни Санкт-Петербург – Урганч йўналишида HY-638 рейси билан парвоз қилаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг самолёти Ўзбекистон фуқароси йўловчи М.О.нинг қон босими кўтарилиши сабабли Самара шаҳрининг “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнгани ҳақидаги ОАВ хабарини тасдиқлади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Самолёт қўниши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, М.О касалхонада даволанишдан бош тортган.
Шу билан бирга, тез тиббий ёрдам шифокорлари соғлиғи яна бир бор ёмонлашиши хавфи туфайли мазкур йўловчига парвозни тавсия этмадилар, самолёт эса Урганч шаҳрига рейсни давом эттирди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтиш масаласи ҳал қилинаётганига қарамай, М.О. Самарадан Ўзбекистонга таксида жўнаб кетди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти шуни эслатиб ўтадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.
1056views0replies
0

Изоҳлар