Излаш
RUUZ

Жамият

Эркак танишидан ИИВ Академиясига ўқишга киришда ёрдам бериш учун $2270 олди

Эркак ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

1355views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, шу кунларда Бектемир тумани ИИО ФМБга 37 ёшли Ш.И.дан танишининг жиноий ҳаракатлари ҳақида мурожаат келиб тушган.
Аёл жорий йилнинг май ойи ўрталарида 29 ёшли М.М. унга ўғлини Ўзбекистон ИИВ Академиясига ўқишга киришида ёрдам бериб, қизи ва жиянини мактабга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганини маълум қилган.
Эркак ўз “хизматлари” учун Ш.И.дан 1900 АҚШ доллари ва 3 500 000 сўм олган. Аммо, ўз ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
1355views0replies
0

Изоҳлар