Жамият

Ўзбекистонда тўйларни ўтказиш бўйича ягона сценарий ишлаб чиқиш таклиф қилинди

Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова тўй ва маросимларни намунавий ўтказиш бўйича сценарийлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда тўйларни ўтказиш бўйича ягона сценарий ишлаб чиқиш таклиф қилинди
Фото:Иллюстрация

Маданият вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, бундай сценарийлар ўзида миллийлик ва замонавийликни мужжасам этган бўлиши керак. Бу ҳақда Daryo.uz нашри хабар бермоқда.

 

"Асосий масала нима? Биринчидан, тарихийлик ва миллийликни сақлаш. Иккинчидан, замонавийликни ушлаб қолиш. Санъаткорларни чақиришда нималарга урғу бериш керак? Масалан, Президентимиз тўйларда мақомлардан бўлсин деб, айтгандилар", - деган маданият вазири ўринбосари.

 

Камола Оқилованинг таъкидлашича, сценарийларни ишлаб чиқиш жараёнига олимларни жалб қилиб, тўйлар ҳақида илмий тадқиқотлар қилиш, чиройли тўйларни юзага олиб чиқиш лозим.

 

Унинг сўзларига кўра, тўй ва маросимларни ўтказиш тартиб-қоидаларини тайёрлаш бўйича Маданият вазирлигининг Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси ва «Ўзбекикконцерт» томонидан иш бошланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Сенати Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилган эди. Янги тартиб 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ