Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: бир одам вафот этган, 6 нафар фуқаро реанимацияда

Қашқадарё вилоятидаги чорраҳада 9 та йўловчиси бўлган газель ва 2 та йўловчиси бўлган енгил автомашина тўқнашди.

1478views0replies
0

tergov.uz

ИИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 ноябрь куни соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Қарши катта халқа йўли”нинг “Еттитом-Қарши” 4Р-87 автомобил йўли билан кесишган 53 км.даги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р.нинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х.нинг бошқарувида бўлган “Газ-322132” русумли автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
ЙТҲ оқибатида “Газ-322132” русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 9 нафар йўловчиси ҳамда “Ласетти” русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражада тан жароҳати олгани учун касалхонага олиб кетилган.
“Газ-322132” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 6 нафар фуқаро эса реанимация бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1478views0replies
0

Изоҳлар