Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

«ЗИЛ» русумли юк машинаси «Тико» билан тўқнашиб кетди: ҳалок бўлганлар бор

ЙТҲ оқибатида «Тико» автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлган, қолган йўловчилар эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

2172views0replies
0

ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 31 октябрь куни тахминан соат 10:30да фуқаро Ш.Т. «Тико» русумли автомашинасини «Шўрбозор-Чироқчи-Шаҳрисабз» автомобиль йўлининг Қашқадарё вилоятида жойлашган 4К-84 йўлининг 4Р-342 йўли билан туташувчи қисмида бошқариб кетаётиб, фуқаро Б.Б. бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида «Тико» автомобили ҳайдовчиси Ш.Т. ва йўловчиси Б.У. ҳалок бўлган, қолган йўловчилар эса тан жароҳатлари билан Чироқчи тумани касалхонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2172views0replies
0

Изоҳлар