Излаш
RUUZ

Жамият

Дубай шаҳзодаси яна Ўзбекистонга учиб келди — фото

36 ёшли тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум Тошкентга келди.

9617views0replies
0

instagram.com/faz3

Бу ҳақда шаҳзода ўзининг Instagram саҳифасида маълумот берган, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Мавжуд маълумотларга кўра, 31 октябрь куни Дубай шаҳридан Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга иккита авиарейс амалга оширилган. Ташриф тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг ўрталарида Дубай шаҳзодаси учун Навоий вилоятида лочин билан ов қилиш ташкиллаштирилган эди. У ерда вилоят пойтахтидан 50 км узоқликда тувалоқни сақлаш маркази бор.
Одатда Ўзбекистонда лочинлар билан ов қилиш мавсуми сентябрь-октябрь ойларида бўлади.
9617views0replies
0

Изоҳлар