Спорт

Ўзбекистонликлар чемпионатларда муносиб иштирок этдилар

Мамлакатимиз ҳудудида спортнинг бокс тури бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ҳамда кикбоксинг (К-1) спорт тури бўйича Халқаро очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистонликлар чемпионатларда муносиб иштирок этдилар
Фото:milliygvardiya.uz

орий йилнинг 23-29 октябрь кунлари пойтахтимизнинг Ўзбекистон Taekwondo WTF ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида спортнинг бокс тури бўйича 10 та вазн тоифасида катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

 

Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳафта мобайнида давом этган мазкур чемпионатда юртимизнинг кўплаб боксчилари билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва “Динамо” ЖТСЖ спортчилари ҳам фаол иштирок этиб, бўлиб ўтган жанг баҳсларида ўз рақибларидан устун келган ҳолда қуйидаги совринли ўринларни қўлга киритдилар:

 

-69 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган якуний жангда Миллий гвардия “Динамо” ЖТСЖ спортчиси Жаҳонгир Раҳмонов ўз рақибини мағлуб этиб, фахрли1-ўринни қўлга киритди;

 

-81 кг вазн тоифасидаги чемпионлик учун курашда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Шуҳрат Абдуллаев финал жангда устунликка эга бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади;

-91 кг вазн тоифасидаги якка курашлар натижасида эса Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Мирзоҳид Абдуллаев фахрли 2-ўринни қўлга киритган бўлса, +91 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсда Миллий гвардия “Динамо” ЖТСЖ спортчиси Саидазимхон Мамадаминов 3-ўринни эгаллади.

 

Шунингдек, куни кеча Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг “Универсал” спорт саройида ўтказилган кикбоксинг (К-1) спорт тури бўйича Халқаро очиқ чемпионатида муносиб иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходими Жахонгир Қодиров, ўз вазн тоифасида (65 кг) фахрли 1-ўринни қўлга киритиб,чемпионлик белбоғига эга бўлди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар14085(+494)
Соғайганлар8327(+297)
Вафот этганлар67(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар14085(+494)
Соғайганлар8327(+297)
Вафот этганлар67(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ