Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзини сувга ташлаган йигит касалхонага ётқизилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 20 ёшли йигит ўзини сувга ташлади. Ҳозирда у касалхонада.

1370views0replies
0

milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 28 октябр куни соат тахминан 15:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда жойлашган Чорбоғ-1 кўпригида номаълум эркак киши кўприк ўртасига борганида ҳаракатдан тўхтаб дарёга юзланганлигининг гувоҳи бўлганлар. Бу вазиятдан шубҳаланган ходимлар тезда фуқаро томон ҳаракатланиб, тўхтатишларига қарамай фуқаро ўзини кўприкдан сувга ташлаган. Бу ҳақида Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўриқлаш бошқармаси сафдорлари И.О.Носиров ва Б.Б.Мирзаабдуллаевлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатганлар. Ҳозирда ушбу фуқаро Бўстонлиқ тумани Марказий касалхонасига “чап оёқ суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан ётқизилган.
Дастлабки суриштирув ишлари давомида ўзини сувга ташлаган шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Р. эканлиги аниқланган.
“Содир бўлган вазиятда ҳолат “қаҳрамон”и ёшлар вакили эканлиги одамнинг дилини хира қилади. Миллий гвардия қўмондонлиги барчани ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтиришга чақиради”, – дейилади хабарда.
1370views0replies
0

Изоҳлар