Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача ички йўналишдаги поездлар учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 060/059, 062/061-сонли "Тошкент – Андижон – Тошкент" йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:
– поезд жўнаб кетишидан 2-5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20 фоиз;
– поезд жўнаб кетишидан 6-45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30 фоиз.
007/008-сонли "Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент" йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:
– поезд жўнаб кетишидан 2-5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20 фоиз;
– поезд жўнаб кетишидан 6-45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30 фоиз.