Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ ходимлари 20 килограммдан ортиқ героинни мусодара қилдилар

Қозоғистон Республикаси чегарасида 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил этувчи кўп миқдордаги гиёҳванд модда ушлаб қолинди.

1590views0replies
0

UzNews.uz

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўшни Тожикистондан мамлакатимиз орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтилаётган кўп миқдордаги гиёҳванд модда ушлаб қолинди, деб ёзади ЎзА.
Аниқланишича, Тожикистон фуқароси С. гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб киради ва Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Ш.А. хонадонига олиб боради. Ушбу ажал оғусини мамлакатимиз орқали транзит сифатида ўтказиш ишларининг ташкилотчиси бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароси Э.Ж. Ш.А.нинг хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олади.
ДХХ тезкор ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Э.Ж. оғуни Сирдарё вилоятига олиб бориб, айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, Э.Ж.дан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд модда “героин” бўлиб, жами оғирлиги 20 кг 32 гр.ни, нархи эса 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил этди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1590views0replies
0

Изоҳлар