Излаш
RUUZ

Жамият

Олтита коллежнинг ишдан бўшатилган ходимларига 450 млн сўмга яқин компенсация тўлаб берилди

Адлия вазирлиги 6та коллежнинг ишдан бўшатилган 380 нафар ходимларига 450 миллион сўмга яқин компенсация тўлаб берилгани ҳақида хабар берди.

1411views0replies
0

UzNews.uz

Қизилтепада 6та коллежнинг ишдан бўшатилган ходимларига 450 миллион сўмга яқин компенсация тўлаб берилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати. Қизилтепа туман адлия бўлими томонидан тумандаги коллежларда ишловчи ишчи ва ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинг қилинганда, бу борада уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани аниқланган.
Жорий йилнинг июль-август ойларида Қизилтепа туманидаги 6та коллежларнинг  380 нафардан ортиқ ишчилари Меҳнат Кодексининг 100-моддаси, 2-қисми 1-бандига биноан ишдан бўшатилган.
Бироқ, амалдаги Меҳнат Кодексига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда бир неча шартлар бажарилиши лозим эди:
– иш ҳақи берилгани;
– ходимга фойдаланмаган асосий ва қўшимча таътиллари учун пуллик компенсация тўлангани;
– меҳнат шартномаси бекор қилинганда Меҳнат Кодексининг 109-моддасига биноан ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси берилгани.
Юқоридаги талаблар асосида ходимларга маблағлар тўланмаган.
Мониторинг натижаларига кўра, қонунга зид қабул қилинган 40та меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар бекор қилинган. Ходимларга 449 млн 831 сўмдан ортиқ пул тўланган. Судларга коллеж ишчи ва хизматчиларнинг манфаатларини кўзлаб, меҳнат муносабатларидан келиб чиққан низолар юзасидан 22та даъво аризалари киритилган.
1411views0replies
0

Изоҳлар