Излаш
RUUZ

Туризм

Туркиялик авиакомпания Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейсларни йўлга қўймоқда

Atlasglobal Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўймоқда.

2120views0replies
0

Иллюстрация

31 октябрдан 4 ноябрга қадар Туркиянинг Atlasglobal Airlines авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда, Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишида иккита чартер рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда туризмни ривожлантириш қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«IATA summer 2020» ёз мавсумидан бошлаб эса Atlasglobal Airlines авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.
"Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда «UzbekistanAirports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлди. Амалга оширилган ишлар натижасида масала ижобий ҳал бўлди ҳамда Туркиянинг AtlasglobalAirlines авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди", - дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун: Atlasglobal Airlines — Туркиянинг Европа ва Осиё, шунингдек мамлакат ичида  мунтазам ва чартер йўловчи авиаташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси.
2120views0replies
0

Изоҳлар