Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги дўконларнинг бирида ноқонуний сақланаётган тамаки маҳсулотлари фош этилди

Божхона ходимлари томонидан ноқонуний сақланаётган 3 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди.

1492views0replies
0

customs.uz

Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимиздаги савдо мажмуаларида омбор сифатида фойдаланиб келинаётган дўконларнинг бири амалдаги тартибларга кўра кўздан кечирилди. Бу ҳақида Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Текширувлар натижасида, фуқаро И.Б.га тегишли бўлган дўконда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик жами 3 минг 772 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани хабар қилинмоқда.
1492views0replies
0

Изоҳлар