Ҳодисалар

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди

Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида юзага келган ёнғинни ўчириш учун 6та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди
Фото:dyxx.uz

Ўзбекистон ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълумотларига кўра, 27 октябрь куни соат 13:46да ёнғин-қутқарув хизматига Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйнинг томида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 6та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Кўрсатилган манзилга бўлинмалар 5 дақиқада етиб борган. Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06да ўраб олиниб, соат 14:20да бартараф этилган.

 

Ёнғиндан уйнинг 250 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг 70 кв. метр майдонда том бўғот қисмлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

 

Ёнғиннинг тахминий сабаби: томда оловли-таъмирлаш ишларининг олиб борилишида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ