Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди, 3 нафар тенгдошлари эса касалхонада

Nexia ҳайдовчиси тезликни ошириб Кичик халқа йўлидаги ёритгичлар ўрнатилган устунга урилган.

1433views0replies
0

«Водители Ташкента»

26 октябрь куни соат 22:45 да Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Кичик халқа йўлида (ориентир: шаҳар сил касалликлари шифохонаси) аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Nexia ҳайдовчиси 19 ёшли Бехруз К. йўл четидаги кўча ёритгичлари ўрнатилган бетон устун билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган, лекин кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Автомобилнинг йўловчилари 19 ёшли Диёр К, Жавоҳир З ва Муҳаммадазиз А.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Nexia ҳайдовчисининг тезликни оширгани ҳамда унинг бошқарувни йўқотгани оқибатида юз берган.
1433views0replies
0

Изоҳлар