Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Болалар боғчасида навбатдаги заҳарланиш: 11 нафар бола касалхонага ётқизилди

Фарғона вилоятидаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасининг 11 нафар тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган.

1832views0replies
0

UzNews.uz

23-24 октябрь кунлари Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 11 нафар боғча тарбияланувчилари "ўткир диарея" ташхиси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Шифохонага ётқизилган тарбияланувчиларга кузатилаётган хасталик аралаш овқатланиш натижасида келиб чиқадиган функционал бузилиш ташхиси қўйилган.
Маълум бўлишича, мазкур муассаса тарбияланувчиларига 2019 йилнинг январь ойидан буён "Аутсорсинг" тизими бўйича "Far G.T." хусусий корхонаси томонидан маҳсулотлар тайёрлаб келинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширишда оммавий заҳарланиш ҳолати ҳақидаги хабар ўз вақтида берилмаганлиги бўйича мутасадди идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
Аввалроқ Самарқанднинг Бекобод шаҳридаги МТМда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳақида хабар берилган эди.
1832views0replies
0

Изоҳлар